Мансабдорлар сўнгги 4 йилда давлат ва жамият манфаатларига қанча зарар етказган

0

Бу борадаги статистика маълумотларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева келтирди.

Статистика бўйича мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2018 йилда 556 млрд, 2019 йилда 1,858 трлн, 2020 йилда 500,1 млрд, 2021 йилнинг 9 ойида 658 млрд сўм моддий зарар етказилган.

Депутат биринчи ўқишда қабул қилинган “Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мамлакатда коррупциянинг олдини олишга, коррупцияга қўл урган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилишига умид билдирган.