Мастопатия қандай касаллик! У хавфлими?

0

✅ Мастопатия сут безлари касалликларидан бири ҳисобланиб, сут безларида ҳар хил катталикда “тугунча” ва фиброз тўқималар пайдо бўлиши билан кечади. Ушбу касаллик асосан организмдаги гормонал ўзгаришлар сабабли юзага келади. Бундан ташқари жинсий аъзоларнинг турли яллиғланиш касалликлари, абортлар, семизлик, зарарли одатлар, қалқонсимон без ва жигар касалликлари ҳам бунга сабаб бўлади.

🔻 Беморда сут безларини пайпаслаганда оғриқ ва тугун сезилиши, оғриқнинг қўлтиқ ости ёки елкага тарқалиши, ҳайз олди даврида сут безларида дағаллашиш кузатилади.

❇️ Мастопатия ташхиси қўйилганда шифокор томонидан комплекс даво муолажалари олиб борилади.

🔹Бундай беморлар ҳар 3-4 ойда маммолог шифокор кўригидан ўтиши, бирор ўзгаришлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиши лозим. Соғлом аёллар ҳам профилактика мақсадида бир йилда бир марта маммолог кўригидан ўтиши тавсия қилинади.

 

loading...