Наманганлик фуқаролар Амур ўлкасига йўл олишди

0

Пилот лойиҳа доирасида Россия Федерацияси Амур ўлкасидаги «ПСП» қурилиш корхонаси вакили томонидан ўтказилган танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтган ва тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан 36 нафар Наманган вилояти фуқароси ишлаш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган вилояти филиали ходимлари томонидан меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, «эслатма буклет ва субсидия асосида бепул расмийлаштирилган суғурта полиси тарқатилди»,– дейилади расмий хабарда.

loading...