Қаршида коляскада бўлган 1 ёшли болакайни уриб, умрига зомин бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

0

Аввалроқ Қаршида содир бўлган ЙТҲ ҳақида хабар қилган эдик. Ҳодиса 10 август куни соат 21:00ларда Мустақиллик кўчасида рўй берган.

Нексия ҳайдовчиси катта тезликда аянчли ЙТҲ содир этди. Эркак коляска билан келаётган аёлни пиёдалар йўлакчасидан ўтказиб юбормай, болакайни уриб юборган эди.

Бола шифохонага ётқизилганига қармай, вафот этди. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Суд қарорига кўра ҳайдовчи 6 йилга озодликдан маҳрум этилди ва 2,5 йил машина ҳайдай олмайди.

loading...