Россияда 4 ва 7 ёшли Ўзбекистонлик болалар музлаган кўлга чўкиб кетди

0

Россиянинг Рязань вилоятида икки нафар болалар музлаган кўлга чўкиб кетди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, уларнинг иккиси бир оиладан ва асли ўзбекистонлик бўлган. Улар «Дедюхино» қишлоғидаги усти музлаган сунъий сув ҳавзасининг музига чиққан вақтда муз ёрилиб, болалар чўкиб кетган.

Болаларнинг ота-онаси уларни Ўзбекистонда дафн этишини маълум қилган. Ҳолат бўйича суриштирув бошланган.

everyday.uz

loading...