Сергели ҳокими ўзига 35 миллион устама белгилади

0

Сергели тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Элбек Шукуров ўз имзоси билан ўзига 35 миллион сўм устама белгилади. Бу ойдинлашган қарор “e-qaror.gov.uz” сайтида пайдо бўлди.

Халқ депутатлари Сергели тумани кенгаши Тошкент шаҳар ҳокимининг қатор фармойишлари асосида туман ҳокими Элбек Шукуровнинг «меҳнатда ташаббускорлигини» рағбатлантириш мақсадида 2021 йил июнь, июль, август, сентябрь ва октябрь ойлари учун лавозим маошига устама ҳақи тўлаш учун 35 млн. сўм маблағни маҳаллий бюджетнинг учинчи чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиш тўғрисида қарор қабул қилибди.