Тинчимаган одамлар-эй! Энди кўчаларда ҳайдовчисиз автобуслар ҳаракатланади!

0

Франсиянинг EasyMile компанияси йўловчиларни умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳайдовчисиз ташиш учун биринчи рухсатномани олди. Шу тариқа Франция Европада дронларнинг оператор иштирокисиз ишлашига рухсат берган биринчи давлат бўлди, деб хабар беради CVBJ.

Биринчи ҳайдовчисиз транспорт воситаси EasyMile EZ10 автобуси бўлиб, ундан олдин барча автоном автомобилларда барча жараёнларни бошқариш учун ҳайдовчи бўлиши керак эди. EasyMile EZ10 автоном микроавтобуси дунёнинг 400 дан ортиқ жойларида, жумладан Мадрид университети кампусида синовдан ўтказилди. Aммо ҳозиргача бу синовлар шахсий ҳудудларда ёки қатъий назорат остидаги, транспорт кам бўлган ҳудудларда ўтказилди.

Декабр ойи бошида EasyMile EZ10 Франциянинг Тулуза шаҳридаги Oncopole тиббиёт кампуси атрофида талабаларни ташишни бошлади. У бўйлаб бошқа автомобиллар, мотоцикллар, электр скутерлар ва пиёдалар еркин ҳаракатланиши мумкин. EasyMile EZ10 автоном микроавтобуси ҳайдовчисиз максимал 40 км/соат тезликда ишлайди.

Микроавтобус 12 кишини ташишга мўлжалланган. Бугунги кунда EasyMile EZ10 4-даражали автопилот билан жиҳозланган. Aвтобус олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб мустақил ҳаракатлана олади.