Тошкентда “ишлаб пул топмасанг сендан воз кечаман” деган отанинг боласи ўзини осиб қўйди

0

Тошкентда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида туғилган йигит ўз жонига қасд қилди.

Маълум бўлишича, йигит шу йил 23 август куни икки дўсти билан Тошкентга ишлаш учун келиб, иш қидирган. Лекин топган иши ёқмагач, Ҳасанбойдаги қариндошининг уйига борган. 27 ёшли йигит 24 август куни ўша уйда ўзини осиб, ўлдирган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, йигит тушкун кайфиятда Тошкентга келган бўлган. Сабаби унинг ота-онаси билан муаммоси бўлган. Таъкидланишича, йигит ўлимидан олдин ТАТУга ўқишга кирган ва отасига таҳсил олишини айтган. Ота эса ўз навбатида бунга қарши бўлиб, пул топасан, акси бўлса сендан воз кечаман деган. Ушбу ҳолат унинг руҳиятига жиддий таъсир қилган.

Ҳодиса ўрганилган ва 30 август куни бу бўйича жиноий иш қўзғатилмайдиган бўлган. Маълум қилинишича, воқеа аввалроқ тармоқларда бошқача ёритилган. Тарқалган хабарларда йигит тотализаторда катта миқдорда пул ютқазгани учун ўзини ўлдирган деб ёзилган. Лекин бош прокуратура буларни рад этиб, юқоридаги батафсил маълумотни тақдим этган.

loading...