Ўзбекистон декабрь ойида Россиядан ўз фуқароларини олиб келиш учун 8 та поезд қатновини йўлга қўйди

0

Декабрь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” Россиядан ўзбекистонликларни ташиш учун саккизта қўшимча темир йўл рейсларини йўлга қўйди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Биринчи поезд 4 декабрь куни йўлга чиқди. Қолган пойездлар “Волжский стансияси (Волгоград вилояти) – Тошкент” йўналишида 6, 10, 13, 17, 20, 24, 27 -декабрь кунлари жўнаб кетади.

Бу поездлар учун чипталар фақат бир томонга – Россиядан Ўзбекистонга сотилади.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” сайтида электрон чипталар савдоси йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, ватандошлар учун чипталарни уларнинг Ўзбекистондаги қариндошлари ёки танишлари харид қилиб, электрон шаклда юборишлари мумкин.

loading...