Babymohi нима сабабдан продюсер билан ишламаслигини айтди

0

«Мен бутун умр қўшиқ айтаман деб ҳисобламайман», — дейди у
Инстаблогер Babymohi нима сабабдан продюсерлар билан ишлай олмаслиги ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, бутун умр қўшиқчилик соҳасидан кетишни хоҳламайди. Шу сабабли хонанда продюсер унга тиккан пулни қайтара олмаслиги ҳақида ўйлаганини айтди. Инстаблогернинг сўзларига кўра, ҳар бир қўшиғи чиққанида елкасига масъулият ва оғирлик тушган.

«Кимнингдир лойиҳаси бўлсангиз, сизга пул тикилади. Шу нарсадан ҳавотирга тушишни бошладим. Менинг шу нарсада охиригача боришимга кўзим етмади. Менга билдирилган ишонч ва умидни суистеъмол қилишни хоҳламадим. Мен бутун умр қўшиқ айтаман деб ҳисобламайман. Балки бу нарса вақтинчаликдир. Ўша пайти менга катта маблағ ажратилган, катта жамоа мен учун ҳаракат қилган. Бу нарсани кўриб ҳижолат бўлганман. Сиз менга нимадир бериб турсангиз, мени уни қайтаришим керакку. Ҳар битта янги қўшиқ чиқанда, елкамга оғирлик, масъулият тушарди. Бу нарсани қайтаришим керак деган ҳаёл келарди. Бу соҳада охиригача бораман деб ўйламаяпманку. ‘Менга тикилган пулни қандай қилиб қайтараманʼ, деб ўйлаганман», — дейди инстаблогер.

loading...