Кеча юртимизда касалланиш ҳолатлари кескин камайиб, коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 147 нафарни ташкил этди

0

❗️Кеча юртимизда касалланиш ҳолатлари кескин камайиб, коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 147 нафарни ташкил этди

🔺2021 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194703 (+147) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌18 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌11 нафари Тошкент вилоятида,
📌45 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 28 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 9 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 59 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 191277 (+215) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1424 нафарни ташкил қилди.

Коронавирус инфекцияси бугун инсоният ҳаётига, жамиятнинг барча жабҳаларига салбий таъсир этмоқда. Айниқса, сўнгги кунларда дунёда касалликнинг янги тўлқини авж олаётгани барчада жиддий хавотир уйғотаяпти.
Мана шундай пайтда коронавирусдан халос бўлиш учун энг тўғри, энг самарали ва энг ишончли йўл — касалликка қарши эмланишдир. Шундай экан вакцина олинг ва ўзингиз ва атрофдагиларни хасталикдан ҳимоя қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

 

loading...