НАРКОЛЕПСИЯ НИМА?

0

Нарколепсия — кўп ухлаш демакдир.

Қандай намоён бўлади?
Нарколепсия — кундуз кунлари бир неча кунлаб уйқуга кетиш билан намоён бўладиган патологик ҳолат.
Бундай беморлар кундуз куни тўсатдан уйқуга кетади ва 2-3 кун ва ундан ҳам узоқ даврга ухлаб ётаверади.

Сабаблари
Бу ҳолатнинг сабаби, ўткир стресс ва руҳий касалликлардир. Баъзида бош миянинг яллиғланиши (энцефалит) ва бош мия жароҳатлари ҳам ушбу касалликни юзага келтиради.

Қандай кечади?
Нарколепсия кундуз кунлари тўсатдан уйқуга кетиб, бир неча кунлар ухлаб ётиш, тунги уйқу режимининг бузилиши, алаҳсирашлар, баъзида тутқанок хуружлари, қотиб қолишлар, хотира ва ҳулқ-атвор бузилишлари билан кечади.

Даволаш
Нарколепсия билан касалланган беморларни психиатр даволаши керак. Бунинг учун ушбу беморда нарколепсиями ёки уйқу бузилишининг бошқа турими, уни аниқлаш лозим.

SoglomHayot

loading...