Навальнийнинг «Путин саройи» суриштуриви YouTube’нинг рус аудиторияси томонидан 2021 йилнинг энг оммалашган видеоси деб топилди

0

YouTube 2021 йил якунлари бўйича энг яхшиларни эълон қилди ва Россияда энг оммавийлашган видеолар рўйхатини тақдим этди. Рўйхатни Алексей Навальнийнинг «Путин саройи» суриштируви биринчи ўринни эгаллаган, деб ёзмоқда Tjournal.

Геленжикдаги сарой — «Энг катта келишилган пора тарихи» суриштируви муаллифлари мазкур бинони Россия президенти Владимир Путинга алоқадорлигини қайд этган.

2021 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, ролик 119 миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Видео платформага жойлаштирилганидан кейин 10 кун ичида 100 миллион мартадан кўп кўрилган.

Шунингдек Султан Лагучевнинг «Аcчиқ таъм» («Горкий вкус») қўшиғига ишланган клип Навальний суриштирувидан кўпроқ кўрилган, бироқ у алоҳида категорияга мансуб видео. Оммалашган видеолар номинациясида учинчи ўрин Юрий Дуднинг Ивангай билан интервьюсига насиб қилди. Ушбу суҳбат учун журналист гиёҳванд моддалар тарғиботи сабаб 100 минг рубль жаримага тортилган. Шунингдек, рўйхатга BadComedian таҳлиллари ва «Ўйин» ҳамда «Пацанки» шоуларининг айрим сонлари кирган.

Энг оммалашган 10 та клип сирасига Моргенштерннинг учта композицияси кирган. Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастирикин мазкур клиплар ижтимоий тармоқлар орқали гиёҳванд моддалар сотиш учун тайёрланганини таъкидлаган. Бастрикин баёнотидан кейин рэпернинг мамлакатдан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Коррупцияга қарши кураш фонди 2021 йил 19 январда «Путин учун сарой. Энг катта пора тарихи» фильмини тармоққа юклади. Қаср ҳудудида казино, чилимхона, омбор, ўйин автоматлари ва бошқа кўнгилочар масканлар мавжуд.

«Путин саройи» ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Геленжикдаги сарой ҳақида аввал ҳам кўпчилик билган, аммо қайта тайёрланган интерьер президент диди ва у ёқтирган ҳашамат ҳақида ахборот бермоқда.

loading...