Олимлар пандемия қачонгача давом этишини айтди

0

Буюк Британия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича илмий маслаҳат гуруҳи мутахассислари пандемия камида 2026 йилгача давом этишидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, ковид соғлиқни сақлаш тизимига таҳдид қилишда давом этиб, камида кейинги беш йилда ҳам вакцинация ва маълумотлар мониторинги орқали фаол кузатувни талаб қилади. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, агар эмлаш тезлиги пасайса ёки ковид тарқалишига қарши курашишга қаратилган чекловлар юмшатилса, бу муддат узоққа чўзилиши мумкин.

Олимлар Буюк Британияда эпидемиологик вазият барқарорлашганини қайд этиб, касалликнинг камайиши эмлаш кампаниясининг тезлашгани билан боғлиқлигини айтган.

bugun.uz

loading...