Пахта тозалаш заводида ёнғин содир бўлди

0

Фарғона вилояти Риштон тумани «Хуррамобод» маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган пахта тозалаш заводида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 декабрь куни соат 03:27 да Риштон тумани «Хуррамобод» МФЙ, Хуррамобод қишлоғида жойлашган пахта тозалаш заводининг тайёр маҳсулотлар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 03:33 да етиб бориб, соат 03:41 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:00 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.