Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада трансчегаравий хаб қуради

0

Қозоғистон 4та трансчегаравий хаб қуради: 2та – Россия билан чегарада, 1тадан – Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада.

”Хоргос” халқаро трансчегаравий ҳамкорлик маркази муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу ишлар доирасида яна тўртта трансчегаравий хаб қуриш режалаштирилган: иккита – Россия билан чегарада, биттадан – Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада. Бу транзакция харажатларини камайтиради, транспорт логистикаси самарадорлигини оширади ва натижада экспорт ҳажмимизни оширади”, – деди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев.

Президент ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, замонавий сифат тизимларини жорий этиш муҳимлигини таъкидлади.