Тошкент метросида ўсмир қизга тегажоғлик қилган 32 ёшли эркак судланди

0

Пойтахт метросида номаълум ўсмир қизга тегажоғлик қилган эркак судланди, деб хабар бермоқда “Подробно”.

Воқеа Олмазор метро бекатида 18 сентябрь куни содир бўлган. Жиноятчи Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 32 ёшли оилали эркак бўлган. Эркак муқаддам Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ва 127 (вояга етмаганни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб этиш) моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун судланган.

Қайд этилишича, қиз ҳамма нарсани суратга олиб, ота-онасига кўрсатган. Натижада, эркак иш ҳақининг 20 фоизини ушлаб туриш билан икки йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.