Умид Искандаров рафиқаси билан ажрашишига нима сабаб бўлганини айтди

0

У бола асраб олмоқчи бўлгани ҳақида гапирди.
Актёр Умид Искандаров турмуш ўртоғи, гримм устаси Рената Искандарова билан ажрашишига нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, иккаласи ҳам соғлом бўлган. Актёр ЭКО қилишга рози бўлмаганини, буни хиёнатдек ҳис қилишини айтди. Шунингдек, Умид Искандаров бола асраб олмоқчи бўлганида, отаси рози бўлмаганини таъкидлади.

«Энг биринчи оғир нарса қалбдагиси бўлади. Эркак кишини ҳам, аёл кишини ҳам ота-она бўлгиси келади. Биз ҳаракат қилдик. Ҳар хил жойга бордик. ЭКО бўйича менинг фикрим бузуқроқ. Табиий бўлиши керак деб ўйлайман. Мен уни хиёнатдек ҳис қиламан. Менга бу нарса ёқмаяпти. Қилмайлик дедим. Биз бола асраб олмоқчи бўлдик. Отам ‘Насл-насабини билмайсанкуʼ, деди. Иккаламиз ҳам соппа-соғмиз. Шунчаки бир-биримизга тўғри келмаймиз. Ўзбекчиликда хола-аммалар келганда, ‘Янгиликлар борми?ʼ, деб сўрайди. Асосийси, шундан келиб чиқди. Кейин ажрашдик», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умид Искандаров қачон уйланишини айтганди.

loading...