Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 37 поғонага кўтарилди

0

Ўзбекистонда 5 гигабайтлик файл ўртача 6,64 Мбит/с тезликда юклаб олинади. Бу ҳақда телекоммуникация хизматлари провайдерларини таққослашга ихтисослашган Британиянинг Cабле.cо.ук нашри ҳисоботида маълум бўлди. Мамлакат 224 давлат орасида 166- ўринниэгаллади .

МДҲ давлатлари орасида 66-ўринни эгаллаган Россия энг яхши кўрсаткични кўрсатмоқда, Украина (77-ўрин) ва Беларус (92-ўрин) навбатдаги учликни эгаллаган.

Рейтингга кўра, Туркманистон интернет тезлиги бўйича охирги ўринни эгаллади. У 224 ўринни олди. Туркманистонда беш гигабайтлик файлни юклаб олиш учун атиги 22 соат 34 дақиқадан кўпроқ вақт кетади.

Маълум қилинишича, 2017 йилда Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 189 давлат орасида 178 ўринни эгаллаган. 2018 йилда мамлакат рейтингда бироз юқорига кўтарилиб, 200 мамлакат ичида 184 ўринни эгаллади.

loading...