Бухорода фуқаронинг номига чет элдан келган пул купюралари қалбаки бўлиб чиқди

0

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида АТБ “Агробанк” Олот филиали томонидан фуқаро Ш.Р. нинг турмуш ўртоғи Р.Н. номига Туркия Давлатидан “Золотая Корона» пул ўтказмаси орқали келган 400 АҚШ долларининг қалбаки эканлигига шубҳа туғилганлиги учун текширилганда, Бухоро вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг экспертиза хулосасига кўра, ушбу пуллардан 300 АҚШ доллари қалбаки эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.