Намангандаги тўқнашув йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

0

2021 йил 1 декабрь куни соат 02:00 ларда, «Гўзал» МФЙ Гўзал кўчасида, Наманган шаҳрида яшаган, 1984 й.т. фуқаро “Nexia-2» русумли автомашинасини тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида тўхтаб турган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. фуқарога тегишли «MAN» русумли автомашинасини орқа томонига урилган.

Натижада, “Nexia” русумли автомашинада бўлган йўловчи, Наманган шаҳрида яшаган, 1986 й.т. фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ва “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, ўнг оёқ болдир ва чап оёқ сон суягини синиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 1 декабрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...