Қандай одатлар жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради?

0

Қаттиқ камар ёки тор юбка – улар қоринни сиқиб туради ва қорин бўшлиғи босимини оширади. Натижада, жиғилдон қайнаши узоқ вақт давом этиши мумкин.

Овқатлангандан кейин ётиш. Ётганимизда, ошқозонда бўлган овқатнинг бир қисми қизилўнгачга ўтиб, жиғилдон қайнашига олиб келади. Овқатдан сўнг, бир соат давомида ухламаслик тавсия этилади.

Ортиқча овқатланиш. Қизилўнгач фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган таомлар бор. Бундай маҳсулотларга ширинликлар, сут, қаймоқ, ёғли овқатлар киради. Агар сиз овқатдан сўнг кўп миқдорда ширинлик есангиз, жиғилдон қайнаши кузатилиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт»

loading...