Қиш мавсумида иммунитетни мустаҳкамлаш учун нималарга эътибор бериш керак?

0

Касалликка қарши курашиш ёки уни олдини олишда энг яхши усул бу – иммунитетни мустаҳкамлаш бўлиб, бунда 3 та қоидага амал қилиш лозим: соғлом таомланиш, соғлом уйқу ва жисмоний тарбия.
-Қиш учун мавсумий бўлган беҳи, хурмо ва турп маҳсулотларини истеъмол қилиш организмни витаминлар билан таъминлашга ёрдам беради;
-С витаминли цитрус мевалар ҳам иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради;
-Болалар кунига 4 маҳал овқатланишлари лозим. Бунда кунни илиқ сувдан бошлаш ва кун давомида кўп суюқлик ичиш лозим;
-Нонуштага сут ва сут маҳсулотлари, сутли бўтқалар истеъмол қилиш организм учун жуда фойдали.

Бундан ташқари соғлом уйқуга риоя қилиш, кунига 7-8 соат ухлаш ва спорт билан шуғулланиш лозим. Тоза ҳавода пиёда сайр қилиш ҳам организмда қон айланишини яхшиланишига ёрдам беради.

SoglomHayot