Мақолада британиялик сайёҳлар учун қулайликлар – Лондон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар ҳамда Британия фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим – мавжудлиги қайд этилган. Бу сайёҳларни мамлакат бойликларини кўпроқ кўриш учун узоқроқ муддатли саёҳатларга жалб қилиши мумкин.
Материал муаллифи сайёҳларни ушбу “икки минг йиллик тарихга эга Марказий Oсиё марказига, Ўзбекистонда об-ҳаво энг қулай бўлган баҳор ёки кузда” саёҳат қилишга чорлайди.