Иммунитет тизими учун фойдали, гемоглобинни оширади – холодеснинг фойдали хусусиятлари

0

Ҳар Янги йил дастурхонини безаб турувчи холодес таоми нафақат мазали, балки саломатлик учун ҳам фойдалидир.

Қишки энг севимли, байрамона таомларнинг бири холодесдир. Ушбу гўштли таомга сабзавот, кўкат ва саримсоқ қўшиб тайёрланади. Таом нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳам бўлиб, уни истеъмол қилиш учун камида бешта сабаб бор.

Суяк ва бўғимларни мустаҳкамлайди

Холодес тайёрлаш жараёнида нафақат терининг силлиқлиги ва мустаҳкамлиги, балки суяк ва бўғимларнинг ҳаракатчанлиги ва саломатлиги учун масъул бўлган оқсил коллаген чиқарилади. Шунинг учун синиш ва бошқа жароҳатлар олган одамларга кўпроқ суяк қўшиб тайёрланган шўрваларини истеъмол қилиш тавсия этилади. Коллаген ҳар қандай ёшда муҳим, айниқса, 50 ёшдан ошганлар учун жуда фойдали. Чунки бу ёшда аёллар менопауза туфайли суяк тўқимасини фаол равишда йўқотади. Шунинг учун ушбу мазали таомни саломатлик учун ҳам истеъмол қилиш керак.

Иммунитет тизими учун фойдали

Холодеснинг анъанавий рецепти жуда фойдали бўлган саримсоқни ўз ичига олади. Унинг иммунитетни мустаҳкамлаш ва тананинг шамоллаш, грипп ва бошқа нафас йўллари касалликларига чидамлилигини ошириш қобилияти ҳақида ҳамма эшитган. Шунингдек, унинг хусусиятлари бу билан чекланмайди: хушбўй сабзавотни мунтазам истеъмол қилиш саратоннинг айрим турларининг олдини олишга ёрдам беради, шунингдек, қонда шакар даражасини меъёрлаштиришга ёрдам беради.

Ошқозон саратонининг олдини олишга ёрдам беради

Таомга қўшиладиган сабзавот таркибида антиоксидант хусусиятларга эга А витамини, шунингдек, бета-каротин ва ретинол мавжуд: улар тери, сочлар ва кўриш қобилияти учун фойдалидир ва энг муҳими, ошқозон саратонининг олдини олишда ёрдам беради. Қолаверса, сабзининг фойдали моддаларининг барчаси ёғда эрийди, яъни ёғли овқатлар билан истеъмол қилинган тақдирдагина, организм томонидан сўрилади.

Гемоглобинни оширади

Аксарият аёллар, афсуски, гемоглобин даражаси пастлигидан азият чекади, кўпчилик бу ҳақда ҳатто билмайди ҳам. Куч ва қувват етишмаслигини чарчоқ билан боғлайди. Албатта, гемоглобин даражасини ошириш учун энг фойдали таом – бу мол гўштидан тайёрланган холодесдир.

Асаб тизимини рағбатлантиради

Холодесда мавжуд бўлган яна бир фойдали модда – глицин. Бу мия фаолиятини рағбатлантиради, шунингдек, ташвиш ва қўрқув туйғуларини бартараф этадиган, депрессия аломатларини йўқотадиган ва стрессни яхшироқ енгишга ёрдам берадиган махсус ферментларнинг таъсирини фаоллаштиради.