Тиш нервини қандай ҳолатда олдириш мумкин?

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

– Тишнинг пульпа қаватида нервдан ташқари артерия, вена қон томирлари мавжуд. Томирлар тишни озиқлантириш, нерв эса сезги вазифасини бажаради. Яллиғланиш жараёни пульпа қаватига етиб борганида нерв таъсирланиб, оғриқ юзага келади, бу беморнинг чора кўришига чақириқдир. Акс ҳолда инфекция томирлар орқали қонга ўтиши мумкин.

-Сурункали пульпит, фаол босқичдаги кариес, тиш илдиз қавати яллиғланиши (периодонтит), тишдаги нервгача етиб борувчи шикастланишлари, тишнинг туғма нуқсонлари каби ҳолатларда тиш нерви олиб ташланади.

– Қарши кўрсатмалар: юрак ва қон томир касалликларининг ўткир шакллари, ҳомиладорлик ва лактация даврида, стоматит, инфекцион гепатит, ўткир лейкоз, геморрагик диатез касалликларида нервни олиб ташлаш мумкин эмас.

-Нерв олиб ташлангандан сўнг тишнинг парчаланиш эҳтимоли ортади. Аммо тўғри парвариш билан тиш нервсиз ҳам узоқ вақт хизмат қилиши мумкин

«Соғлом ҳаёт»