Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер тагидан чиқаётган тутун зарарли эмасми? Ҳодиса бўйича дастлабки маълумотлар берилди

0

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан дастлабки ўрганиш натижаларини маълум қилди.

Ўрганиш жараёнида тахминан 0,10 га ер майдон аввал ёниб ўчганлиги ва ҳозирда кунда тахминан 0,01 га ер майдони устидан тутун чиқиб, атрофга бадбўй ҳид тарқалаётганлиги кузатилган.

«Ўрганиш давомида ушбу қишлоқда яшовчи оқсоқоллар бу жой тахминан 50−70 йиллар олдин чуқурлик бўлиб, қамишзор бўлганлиги ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

Дастлабки хулосага кўра, «ер остидаги қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши» натижасида ушбу ҳолат юзага келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан геологлар ўрганиш ишларини олиб бормоқда.