Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни кўпайтирди

0

Тожикистон йил бошидан буён электр энергияси сотишдан 93,5 млн $ фойда кўрди.

Электр энергияни қўшни давлатлар – Афғонистон ва Ўзбекистонга етказиб берилди. Экспорт ўтган йилга нисбатан 1,8 баробарга ошди.

Тожикистон энергетика сектори маълумотларига кўра, экспорт ҳажми 40,5 млн $га ошди.

📈Тожикистонда жами 18,7 млрд кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 %га кўп.