Ижтимоий тармоқларда «Даҳшат, аёл ваҳшийларча ўлдирилди» сарлавҳали хабар тарқалди.
Республика Бош прокурори Матбуот котибининг хабар беришича, аёлнинг турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчи шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов олиб борилмоқда.