Актрисага кўп бора терговга чақирув қоғози келган, бироқ унга бормаган ва иш судга оширилган.
Ҳиндистонлик «Дунё гўзали» ва Болливуд кино қироли Амитабҳ Баччаннинг келини Айшвария Рай Баччан «Панама қоғозлари»нинг чет эл валютаси тўғрисидаги қонунни бузгани учун тергов қилинмоқда.
Ҳиндистон ҳукумати 2016 йилда содир бўлган иш бўйича таниқли модель ва актриса Айшвария Рай Баччан ва унинг турмуш ўртоғи Абҳичек Баччан билан судга қадар тергов ишларини олиб бормоқда. Маълум қилинишича, актрисага кўп бора терговга қадар чақирув қоғози келган, бироқ у терговга бормаган ва иш судга оширилган. Қўшимча маълумот сифатида, ушбу ҳужжатдаги қонунларни Ҳиндистоннинг кўплаб машҳур шахлари ҳам бузгани маълум бўлган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларнинг маълумотларига кўра, актриса ва модель «Панама қоғозлари» халқаро ҳужжатининг чет эл валютаси тўғрисидаги қонун бандини бузганликда айбланмоқда ва 20 декабрь куни охирги марта судга қадар терговга чақирилган. Айшвария Рай Баччан ҳам қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилган, бироқ бу бўйича ҳали бирор маълумот йўқлиги ҳақида хабар берилган. У эса маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида Баччанлар оиласига очилган бу жиноий ишни «ёлғон ва нотўғри» деб айтган.