Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.Б. ва М.Х.лар, фуқаро М.нинг Ўш давлат университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Андижон давлат тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.