Ҳиндистон Панжоб штатида биринчи S-400 ҳаво мудофаа тизимини жойлаштирди

0

Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳаво мудофааси бўйича ҳамкорлик доирасида S-400 тизимларининг биринчи батареялари ўрнатилди.

Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан берилган баёнотда, S-400 батареяларининг Ҳиндистоннинг Панжоб штатига жойлаштирилгани, Россияда ишлаб чиқарилган ракеталарнинг эса мамлакатнинг ҳаво мудофаа салоҳиятини ошириши қайд этилди.

Панжобда жойлаштирилган S-400 ҳаво мудофаа тизимининг, 400-250 километр масофага учадиган жанговар самолётлари, баллистик ракеталар ва AWACS самолётларини, ўрта масофада 120 километр ва қисқа масофада 40 километрлик 4 хил ракета билан уриб туширишга қодир эканлиги таъкидланди.

Исми ошкор этилмаган расмийнинг айтишича, биринчи жойлаштирилган тизимлар Хитой ва Покистондан келаётган ҳаво таҳдидларига қарши тура олади.

Ташқи ишлар вазири Харш Вардхан Шрингла, шу ойнинг бошида Россия, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимларини етказиб беришни бошлаганини эълон қилди.

Икки давлат ўртасида 2015 йилда ракета тизимларини сотиб олиш бўйича келишув имзоланган, 2018 йилда эса 4,5 миллиард долларлик шартнома якунланган эди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ўтган ҳафталарда Қўшма Штатлар Россия ва Ҳиндистон ўртасида S-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа ракета тизимлари соҳасидаги ҳамкорликка тўсқинлик қилишга уринаётганини таъкидлади.