БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга рухсат берди

0

БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган янги резолюцияга кўра, Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказилиши энди Толибон ҳаракати активларини музлатиш ҳақидаги келишувнинг бузилишига олиб келмайди, деб хабар бермоқда  Ташкилот янгиликлари сайтида.

«Хавфсизлик Кенгаши Афғонистондаги инсонпарварлик ёрдами ва инсон асосий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа тадбирлар 2255-сонли (2015) резолюциянинг 1 (а) бандини бузмайди, деб қарор қилади», – дейилади резолюцияда.

АҚШ ташаббуси билан қабул қилинган ҳужжат инсонпарварлик соҳаси ходимларига жинсидан қатъи назар, мамлакатга тўлиқ кириш имконини беришни назарда тутади.

Бундан ташқари, БМТнинг гуманитар масалалар бўйича координатори ҳар 6 ойда Хавфсизлик Кенгашига Афғонистонга ёрдам етказилиши ҳақида ҳисобот бериб туриши шарт.