Uzbekistan Airways талабалар учун махсус чегирмани 50 фоиз этиб белгилади. Бу хақда авиакопмания матбуот хизмати хабар берди.
«Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар 25-декабрдан 10-январгача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, талабаларнинг қишки таътил кунлари 25 декабрдан этиб белгиланди. Темир йўл поездлари учун ҳам чегирмалар 25 декабрдан белгиланган.