Болливуднинг таниқли актрисаси Айшвария Рай Баччан «Панама қоғозлари» ишидан кейин илк бор Instagram’даги шахсий саҳифасига пост жойлади.
Айшвария Рай Баччан постида ота-онасининг тўй юбилейи билан табриклаган ва уларни яхши кўришини билдирган, ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлишида сабабчи бўлгани учун раҳмат айтган.
«Севимли дадажоним ва онажоним, сизларни тўй юбилейингиз билан табриклайман. Сизларни жуда яхши кўраман, ҳаётдаги ҳар неъматдан баҳраманд бўлишимда сабабчи бўлганингиз учун раҳмат», — дейди актриса Айшвария Рай ўз постида.
Актриса ва модель Айшвария Рай Баччан Болливуд кино санъатида юқори ўринда туришидан ташқари дунёдаги энг гўзал актрисалар рейтингида ҳам юқори поғонaда туради. У 1991 йилдан машҳурликка эриша бошлаган ва шу вақтга қадар 70 га яқин кинокартиналарда суратга тушган. Актриса 1994 йилда «Дунё гўзали» рейтингида биринчи ўринни олган. Машҳур кино актёр Абҳишек Рай Баччан билан турмуш қурган актриса ҳозирда қизи Арадҳяни тарбия қилмоқда.