Роналду яна неча йил майдонда?

0

Португалия терма жамоаси сардори ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Aвейру футболчининг келажаги ҳақида малумот берди.

«Мен ундан футболчилик фаолиятинг тугаганидан кейин мураббий бўлишни хоҳлайсанми, деб сўрадим. У ҳаётдан завқ олишни хоҳлаётганини айтди. У қирқ ёшга тўлгунича ўйнайди”, – деди Aвейру.

Жорий мавсумда Роналду AПЛда 14 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.