Бу тортни тайёрлаш учун ҳеч қандай печнинг кераги йўқ

0

Байрам дастурхони учун айни муддао бўлган яна бир ширинлик рецепти билан танишинг.

Керакли маҳсулотлар:

тайёр бисквитли рулет – 400 грамм;
пластинкали желатин – 8 дона;
йогурт – 300 грамм;
шакар упаси – 100 грамм;
лимон шарбати – 1 чой қошиқ;
резаворлар – 250 грамм;
қаймоқ – 500 грамм.

Тайёрланиш жараёни:

Рулет бир хил шаклда кесиб олинади. Думалоқ идишга плёнка солиниб, рулет бўлаклари териб чиқилади.

Желатин совуқ сувда 10-15 дақиқага бўктирилади. Йогурт шакар упаси ва лимон шарбати билан аралаштирилади.

Желатин сувдан олиниб, буғда эритилади ва 2-3 ош қошиқ йогурт билан аралаштирилади.

Қолган йогурт, резаворлар ҳам желатин билан аралаштирилади.

Қаймоқ миксер ёрдамида кўпиртирилади.

Крем ва йогурт аста-секин аралаштирилади. Тайёр бўлган масса рулет устидан қуйилади ва яна рулетнинг қолган қисми териб чиқилади.

Тортнинг устки қисми плёнка билан ёпилиб, 4-5 соатга музлаткичга қўйилади.

Тортни дастурхонга тортишдан аввал думалоқ идиш эҳтиёткорлик билан айлантириб қўйилади. Шундагина тортнинг шакли чиройли чиқади.