Колорадода кучли ёнғин: уч киши бедарак йўқолди

0

Колорадода кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида уч киши бедарак йўқолган ва ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда. Боулдер округи шерифи Жо Пеллега кўра, ёнғин оқибатида 991 та бино вайрон бўлган.

Canon City Daily Record нашрининг ёзишича, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Деярли олти минг акр майдонни қамраб олган ёнғин Колорадо тарихидаги энг ҳалокатли бўлди. Унинг сабаблари ҳозирча ўрганилмоқда. Илгари ёнғин электр тармоғидаги узилиш туфайли содир бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган эди, бироқ бунга далил топилмади.

Жо Пелленинг сўзларига кўра, ҳозир тергов ижтимоий тармоқларда туман жануби-шарқида ёнаётган молхона тасвирланган видеони ўрганмоқда. Эҳтимол, ёнғин у билан бошланган бўлиши мумкин.

“Aгар сабаб ўт қўйиш ёки масъулиятсизликка йўл қўйганлиги аниқланса, тегишли чоралар кўрамиз”, деб ваъда берди шериф.

Колорадода катта ёнғин ўтган пайшанба куни бошланган. Денвер яқинида жойлашган икки маҳалла аҳолиси 30 декабрь куни уйларини тарк этиб, хавфсиз ҳудудларга кетишга мажбур бўлди.

Ёнғин содир бўлган аҳоли пунктларида бир неча юз уй, меҳмонхона ва савдо маркази ёниб кетган. Табиий офат ҳудудида ёнғин тарқалиши сабабли тезюрар йўлнинг бир қисми ёпилган.