Лионель Месси коронавирусга чалинди

0

«ПСЖ» клуби тўрт нафар футболчисида, жумладан Лионель Мессида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Мессидан ташқари Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битумазаланинг топширган тести мусбат натижа берган. Футболчилар касалликни қандай ўтказаётгани маълум қилинмаган. Ушбу футболчилар ўзини яккалаш тартибига ўтказилган.

Маълумот учун, «ПСЖ» 3 январь куни Франция кубоги 1/16 финали доирасида «Ванн»га қарши майдонга тушади. Учрашув тунги соат 01:10да бошланади.

sport24.ru