Оёқ ва кўл кафтларининг сарғайиши хавфлими?

0

Оёқ ва кўл кафтларининг сарғайиши – каротин, билирубин ва бошқа пигментлар таъсирида келиб чиқиши мумкин.

– Болаларда кўпинча қовоқ, қизил сабзи, цитрус мевалар, шафтоли, хурмо, помидор кўп истеъмол қилинганда организмда каротин ёки провитамин А тўпланиши оқибатида келиб чиқади ва бу ҳолат зарарсиз бўлиб, ўтиб кетувчи аҳамиятга эга.
Баъзи касалликлар: Жильбер синдроми, инфекцион гепатитлар, қон касалликлари ва камқонликда ҳам бу ҳолат кузатилади.

– Даволашда терапевт, гастроэнтеролог, вирусолог, гематолог кўриги тавсия этилади.

SoglomHayot