Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини қўлга киритди

0

Деҳқонободдаги мактаб ўқитувчиси МДҲнинг “Энг ёш олим-2021” “Йилнинг энг яхши педагоги-2021” танловлари ғолиби бўлиб, “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини қўлга киритди

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 69-ИДУМнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, 1-тоифали ўқитувчи Дилноза Мадраҳимова Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ миқёсида ўтказилган “Йил педагоги-2021” ҳамда “Энг ёш олим-2021” халқаро илмий-амалий онлайн мақолалар кўрик танловида “Таълимга оид инноватцион ёндашувлар” йўналиши бўйича илмий мақолалалари билан иштирок этиб иккита йўналиш бўйича 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб кўкрак нишон, диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, илмий мақолалалари журналда чоп этилиб, “Халқаро тоифадаги ўқитувчи” мақомини қўлга киритди.