КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Инфарктга учраган бемор даволовчи врачдан сўради:

— Дўхтир, сигарет чексам майлими?

— Агар, бу сизнинг сўнгги истагингиз бўлса, майли!

* * *

Эркак врачга қўнғироқ қилаяпти:

— Дўхтир, бир илтимосим бор. Мабодо бизнинг уй олдидан шу кунларда ўтиб қолсангиз, уйга кириб ўтинг! Лекин атайин келиш шарт эмас.

— Нима бўлди ўзи?

— Хотинимнинг жағи тушиб қолди. Гапира олмаяпти.

* * *

Харидор:

— «Сараланган тухум» деб ёзиб қўйибсиз. Қаерда саралагансиз?

— Товуқхонада, албатта.

— Товуқлар қаршилик кўрсатишмадими?

— Қаршилик қилган товуқлар қўшни бўлимда сотилаяпти.

* * *

— Нега қовоғингни осилтириб олибсан? Бирор гап бўлдими?

— Кеча доллар сотиб олгандим, пулим қолмади.

* * *

Эркак врачга деди:

— Хотинимнинг қулоғи кар бўлиб қолди.

— Уни менинг ҳузуримга олиб келинг. Мен дори ёзиб бераман, ичса икки-уч кунда тузалиб кетади.

— Бунинг иложи йўқ. Чунки, йўлдан ўтаётганда машина сигнал берса эшитмайди. Ҳалокатга учраса, мен нима қиламан кейин.

— Унда сизга маслаҳат. Олдин ўн қадам нари бориб бақиринг, эшитмаса, тўққиз, яна эшитмаса, саккиз… Хуллас, неча қадамдан эшитса, ўша рақамни қоғозга ёзиб келинг, шунга қараб даволаш усулини белгилаймиз.

Эр уйга келгач, ўн қадам нари борди-да, бор овозда бақирди.

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг?

Жимлик.

Эр тўққиз қадам нари бориб бақирди:

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг?

Яна жимлик.

Шу кўйи бақира-бақира охири бир қадам наридан туриб сўнгги маротаба бақирди:

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг деб сўраяпман?!

— Вой, мен сизга ўнинчи марта айтаяпман, кечқурунга палов бўлади, палов!

* * *

Мактабдаги эълондан:

«Бундан буён мактабимизда одатий қўнғироқ ўрнига ёқимли мусиқа чалиниши мумкин. Агар ўзингизга ёққан мусиқани танаффус олдидан тинглашни истасангиз, ўқитувчилар хонасига беш доллардан олиб киринг!»

* * *

— Вей, менга қаранг, отингиз асфальтни ифлос қилди-ку! Қаранг, ўзидан қанча гўнг қолдириб кетди!

— Ие, бу нима деганингиз? От бўлгандан кейин гўнг қолдирмай, қизил икра қолдирсинми?

* * *

Имтиҳонга кирган талабадан профессор сўради:

— Юзингиз жуда танишга ўхшаяпти. Илгари учрашмаганмидик?

— Ҳа, ўтган йили сизга имтиҳон топширгандим. Лекин ўтолмаганман.

— Шунақами? Ўйлайманки, бу сафар ҳаммаси яхши бўлади. Хўш, ўшанда, яъни, ўтган йили мен сиздан биринчи савол сифатида нимани сўрагандим?

— Сиз: «Илгари учрашмаганмидик?» деб сўрагансиз.

* * *

Икки жинни фильм томоша қилиб ўтиришарди. Бири иккинчисига деди:

— Минг сўмдан гаров ўйнаймизми, йигит, албатта, кўприкдан ўзини сувга ташлайди!

— Ташламайди.

Гаров ўйнашди.

Йигит ҳақиқатан кўприкдан ўзини сувга ташлади. Ютқазган жинни секин чўнтагидан минг сўм чиқариб шеригига узатди.

— Керакмас, — деди иккинчи жинни, — бу фильмни илгариям кўрганман.

— Мен ҳам кўрганман. Лекин иккинчи марта ҳам ўзини сувга ташлайди деб ўйламагандим.

* * *

— Азизим, менга илиқроқ бир сўз айтсангиз-чи!

— Э, сен-чи… Оловда куйиб кетгин! Ана!