Хитойдаги «сунъий қуёш» узоқ вақт ишлаш бўйича рекорд ўрнатди

0

Хитойнинг EAST термоядровий реактори 70 миллион даража ҳароратда 17 дақиқа ишлади, деб хабар берди Синхуа агентлиги.

Қайд этилишича, қурилма плазмаси Қуёшдан беш баравар кучлироқ қизиган ва “сунъий қуёш” 1056 сония ёки 17 дақиқа ишлаган.

Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги плазма физикаси институти илмий ходими Гун Сянцзунинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўтказилган тажрибада плазма 120 миллион даража ҳароратда 101 сония ишлаган.

Ушбу лойиҳадан мақсад, чексиз соф энергия ишлаб чиқаришдир.

Агентликнинг таъкидлашича, термоядровий энергия хавфли чиқинди ажратиб чиқармайди, «сунъий қуёш» учун керакли хомашё эса Ер юзида чекланмаган миқдорда топилади. Ёнилғи сифатида водород изотопларидан фойдаланилади.

Лойиҳа Хитойга 943 миллиард долларга тушган.

РБК