«Металлург» Фозил Мусаев билан шартнома имзолади

0

Тошкент вилоятида таваллуд топиб, номдор футболчилардан бирига айланган, кўп йиллар Ўзбекистон терма жамоаси шарафини халқаро майдонларда ҳимоя этган Фозил Мусаев янги мавсумда “Металлург” жамоаси либосида майдонга тушадиган бўлди. “Металлург” ПФК ўз таркибига тажрибали ярим ҳимоячини қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Фозил Мусаев 33 ёшда. 1989 йилнинг 2 январь санасида Тошкент вилоятида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини Қаршининг “Насаф” жамоасида бошлаган. Кейинчалик мамлакатимизнинг “Машъал”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Турон” жамоаларида ўйнади. Қатарнинг “Ал Муаттар”, Эроннинг “Сепахон”, Япониянинг “Жубило Ивата” жамоалари шарафини ҳимоя этди. Хориждаги фаолиятини ҳам қўшиб ҳисоблаганда кучлилар сафида 278 та ўйинда майдонга тушган. 18035 дақиқа яшил майдонда тўп сурган. 23 та гол киритган. 42 марта огоҳлантирилган.

Фозил Мусаев – Ўзбекистон вице-чемпиони (2011, 2014), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2014), мамлакат кубоги финалчиси (2011, 2012), Суперкубок финалчиси (2014), Эрон Ислом Республикаси чемпиони (2014/15),  ОФК кубоги соҳиби (2011) бўлган. Ўзбекистон ўсмирлар (2007-2008), ёшлар (2009-2011) ва миллий (2009-2015) терма жамоалари сафига жалб этилган.

Фозил Мусаев  

33 ёшда. 1989 йилнинг 2 январь санасида туғилган.

Амплуаси – ярим ҳимоячи

Фаолият юритган жамоалари:

2007-2008 йиллар – “Насаф” (Қарши)

2009-2011 йиллар – “Машъал” (Муборак)

2012 йил – “Насаф” (Қарши)

2013 йил – “Бунёдкор” (Тошкент)

2013-2014 йиллар – “Ал Муаттар” (Қатар)

2014 йил – “Локомотив” (Тошкент)

2014-2016 йиллар – “Сепахон” (Эрон)

2016 йил – “Насаф” (Қарши)

2017-2020 йиллар – “Жубило Ивата” (Япония)

2021 йил – “Турон” (Яйпан)