Бу ҳақда «Аниқ.уз» Sputnik Қозоғистонга таяниб, маълумот берди.
Хабарга кўра, 7 январдан бошлаб «ҚТЗ» МК» АЖ тармоғида йўловчи ва юк поездларининг ҳаракати тўлиқ тикланди. Йўловчи поездларининг аввал ёпилган «Мақат», «Орол-тенгиз», «Бейнеу», «Манғистау», «Сексеул» станциялари орқали ўтиши таъминланди. Намойишчилар ҳаракати туфайли ёпилган барча бекатлар транспорт ҳаракати учун очиқ.
Йўналиш бўйлаб кечиккан барча поездлар белгиланган станцияларга йўналтирилади.
Бу Ўзбекистон учун муҳим ҳисобланиб экспорт-импорт алмашинувларда ҳеч қандай муаммо юзага келмаслигидан далолатдир.