Феруза Норматова «Пахмоқ келин»ни нега ярим қолдирди?

0

«Сериалда мазза қилиб ишлайман», — дейди у.
Актриса Феруза Норматова Instagram саҳифасида «Пахмоқ келин» сериалидан кетишига нима сабаб бўлганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Пахмоқ келин» сериалидан гонорари кам бўлгани учун кетган. Феруза Норматова сериал учун кунининг 8-14 соатини сарфлашини айтди. Шу сабабли гонорари қиммат бўлади. У қилган меҳнатига яраша гонорар олмаса ишлай олмаслигини таъкидлади.

«Сериалда мазза қилиб ишлайман. Чунки сценарийдан 60 фоиз чиқиб, импровизация қиламан. Бу гал тўғриси гонорар сабаб кетдим. Чунки телевидениедаги каналлар сериаллар учун жуда кам маблағ ажратади. Режиссёр эса уни ҳаммага бўлиб бериши керак. Менинг гонорарим эса қиммат. Камида 8-14 соат меҳнатим кетади. Кам гонорарга ишлай олмайман. Шу сабаб кейинги мавсумда суратга тушишга рози бўлмадим. Лекин жамоа жуда зўр. Кейинги ижодларига омад», — дейди актриса.