Қон қуюқлашишининг олдини олиш учун…

0

Юрак-қон томир касалликлари ҳали ҳам ўлимлар сони бўйича биринчи ўринда туради, шунинг учун бутунлай соғлом ва ёш бўлганда ҳам, уларнинг олдини олиш ҳақида ўйлаш керак. Миллионлаб одамлар дуч келадиган энг кенг тарқалган муаммолардан бири қоннинг қуюқлашишидир. Бунинг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин — тўйиб овқатланмасликдан жиддий сурункали касалликларгача ва кечиктирилган коронавирус оқибатлари. Албатта, бунинг олдини рационга баъзи маҳсулотларни қўшиш орқали олиш мумкин.

Сув

Энг муҳими, кўпроқ сув ичиш керак, чунки қоннинг қуюқлашиши кўпинча тананинг сувсизланиши билан боғлиқ. Кунига 2-2,5 литр тоза сув ичиш тавсия этилади. Агар кўп миқдорда қаҳва ёки чой ичилса, сув миқдорини янада ошириш лозим. Сабаби кофеинли ичимликлар танадаги суюқлик етишмовчилигининг шаклланишига ҳисса қўшади.

Занжабил

Юрак-қон томир саломатлигини сақлашда энг самарали маҳсулотлардан бири — занжабилдир. Унинг илдизида кўп миқдорда гингерол ва тўйинмаган ёғли кислоталар мавжуд. Занжабил нафақат қон томирларини тозалаш ва қонни суюлтиришга ёрдам беради, балки бутун танага комплекс кучайтирувчи таъсир кўрсатади.

Помидор

Помидор C витамини, салицилатлар ва кучли табиий антиоксидант — ликопенга бой. Улар қонни суюлтиради ва қон томирларида ёмон холестерин тўпланишининг олдини олади.

Голубика

Бу резавор ҳақиқий фойдали маҳсулотдир. Голубика маҳсулотларнинг антиоксидант қиймати бўйича халқаро таснифи рўйхатида деярли биринчи ўринда туради. Антиоксидантлар танани мустаҳкамлайди ва ҳужайраларни эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади. А, C витаминлари ва ўсимлик бирикмалари қон қуйқаларининг шаклланишига тўсқинлик қилади ва уни суюлтиради.

Ёғли балиқ

Ёғли балиқ юрак ва бутун тананинг саломатлиги учун фойдали моддалар омборидир. Мунтазам равишда балиқ истеъмол қилиш юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олади, қонни суюлтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва қариш жараёнини секинлаштиради.