Қуролланган шахслар вояга етмаган қиз ва унинг онасига ҳужум қилди

0

Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги Истиқлол МҚЙда ўғрилик қилган босқинчилар қўлга олингани айтилмоқда.
Фурқат тумани. жорий йилнинг 5 январь куни соат 21:30 ларда уч нафар Р.С., С.С ва И.Б. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлган ҳолда ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ниқобланган ҳолда, пичоқ ва скотч билан қуролланиб Истиқлол МФЙда яшовчи Х.М (аёл)нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда киришиб, аёл ва унинг вояга етмаган қизига ошхона пичоғи билан ҳужум қилиб, уларни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, ҳаёт ёки соғлик учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, қўл, оёқ ва оғиз соҳаларини скотчлаб, Х.М.нинг нархи 3.000.000 сўмлик бир жуфт тилла-тақинчоқларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинаётган вақтида, туман ИИБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Бу тўғрисида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Матбуот хизматининг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Р.С., С.С ва Б.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.