Татимаган Янги йил! 17 ёшли талаба қиз Янги йил кечаси ётоқхонанинг 4-қаватидан пастга қулади

0

Беларуснинг Могилёв шаҳрида 1 январга ўтар кечаси 17 ёшли қиз ётоқхонанинг 4-қаватидан пастга қулади.

Гап шундаки, қиз Янги йил куни кечқурун шаҳарни сайр қилишни хоҳлаб қолади. Аммо ётоқхона қоидаларига кўра кечқурун ташқарига чиқиш тақиқланган. Қиз эса 4-қават деразасидан кийимларидан ясаган «арқон» орқали пастга тушишга қарор қилади. Хонадошига эса тушганидан сўнг «арқон»ни шкафга солиб қўйишни илтимос қилади. Бунга жавобан хонадоши ундан аҳмоқона ишларни қилмасликни сўрайди. Бироқ, талаба буни бир неча марта қилганини айтди.

Аммо бу сафар вазият фожиали якунланди. Қиз радиаторга қўлда ясалган арқонни боғлаб, деразадан пастга туша бошлади, аммо арқон ечилиб кетди. Натижада ўқувчи тўртинчи қаватдан пастга қулади.

Қиз ҳозир касалхонада. Шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда.

Терговчилар содир бўлган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда. Улар воқеанинг барча ҳолатларини аниқладилар: улар воқеа жойини кўздан кечирдилар, бошқалар билан суҳбатлашдилар ва экспертизаларни тайинладилар.