Қозоғистонда 4266 киши ҳибсга олинди

0

Қозоғистонда 4266 киши ҳибсга олинган. Улар орасида хорижликлар ҳам бор.

 

Қозоғистондаги маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, 4266 киши ҳибсга олинган. Шунингдек, улар орасида хорижликлар ҳам бор экани айтилмоқда.

 

Хабарда айтилишича, Жамбил вилоятидаги аҳоли пунктларида қурол-яроғ омбори топилган, омборда эса, автоматлар ҳамда тўппончалар бўлган.

 

Бундан ташқари, Олмаота шаҳридаги Қалқаман микрорайонида жойлашган техник хизмат кўрсатиш шахобчаларидан патронлар, ўқ-дорилар ва ўғирланган мол-мулклар олиб қўйилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here